Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда “Play this” студияси томонидан яратилган мазкур фильм фестивалнинг “KIM Jiseok Award” номинациясида энг яхши фильм деб топилди.

Фильмнинг сюжетида ўзбекистонлик қаҳрамон тақдири, руҳий кечинмалари, унинг совет даврида ҳарбийлар сафида хизмат қилгани ва урушга боргани ҳақида ҳикоя қилинади. Уруш унинг ва атрофидаги инсонларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади.

Кўп йиллар ўтиб, кўплаб ҳаёт машаққатларни бошидан кечирган қаҳрамон тинчлик ўрнатилгандан кейин Ўзбекистонга ўз ватанига қайтади. Филъм воқеалари Ўзбекистонда, Афғонистонда, Мисрда ва Буюк Британияда суратга олинган..

Фильм сценарий муаллифи ва режиссёри Ёлқин Тўйчиев, продюсер Авазхон Тожихонов, оператор Рустам Муродов, режиссёр Бектош Раджабов, режиссёр Шокир Набиев. Актёрлар гуруҳида Ўлмас Ураев, Баҳром Матчонов, Ботир Абдураҳмонов, Жўрабек Арзиев, Илъмира Раҳимжонова, Юлдуз Ражабова, Игоръ Бухаидзе, Эвгений Москвичев ва бошқалар иштирок этган.

"Busan International Film Festival” Осиёдаги йирик кинофестивалъ бўлиб, Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида 1996 йилдан буён ўтказиб келинади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати