УЕФА Евро-2028 ва Евро-2032 мусобақаларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номини эълон қилди.
Евро-2028 Буюк Британия ва Ирландияда ташкил этилади. Ўйинлар Белфаст, Бирмингем, Кардифф, Дублин, Глазго, Ливерпуль, Лондон, Манчестер ва Ньюкаслдаги стадионларда ўтади.
2032 йилги қитъа чемпионатига Италия ва Туркия мезбонлик қилади. Мамлакатлар турнир баҳслари учун 20та аренани тақдим этди ва 2026 йилнинг октябригача улардан 10таси (ҳар бир мамлакатдан 5тадан) танлаб олинади.