Хабарингиз бор, кейинги йилги футбол бўйича Европа чемпионати Германия майдонларида бўлиб ўтади. 2028 йилги турнирни ўтказиш учун эса Буюк Британия ҳамда Ирландиянинг бирлашган аризаси асосий даъвогар саналади.

Хўш, Евро-2032 қаерда ўтиши мумкин?

La Repubblica нашри хабарига кўра, 2032 йилги кўҳна қитъа чемпионатини ўтказиш  учун Туркия ва Италия ариза топширган. УЕФА икки давлат аризасини бирлаштирмоқчи. Шуда, икки мамлакат ҳам мезбонлик учун 6 тадан стадионни тақдим этади.  Турнирнинг очилиши Истанбулда, финал эса Римда ўтказилади.

Ҳозиргача мезбонлик учун бошқа даъвогарлар йўқлиги сабаб, ушбу “cценарий”нинг амалга ошиш эҳтимоли юқори.