Учрашув чоғида ЕОТБнинг молиявий ва инвестициявий маҳсулотлар ҳамда хизматларининг кенг кўламини тақдим этувчи универсал халқаро молия институтларидан бири сифатидаги салоҳияти алоҳида таъкидланди.

Банк томонидан Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш, инфратузилмани яратиш ва модернизация қилиш, шунингдек, чегараолди савдони кенгайтириш лойиҳалари молиялаштирилишини назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон ва ЕОТБ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув якунида юқоридаги йўналишлар доирасида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди ҳамда ЕОТБ экспертларининг Ўзбекистонга ташрифлари жадвали келишиб олинди.