Европада саёҳатга бўлган талаб пандемия хаосидан сўнг ўтган ёздан бери қайта тикланган бўлса-да, пандемиядан олдинги каби фаоллик даражасига эришиш учун ҳали “кўп йўл” бор. Бу Европа Саёҳат Комиссияси (ЕТC) томонидан эълон қилинган 2021 йилнинг учинчи чорагидаги "Европа туризмининг тенденциялари ва истиқболлари" ҳисоботининг асосий хулосаси бўлиб, унда 2019 йилги саёҳат ҳажмига 2024 йилгача бўлган муддатда ҳам эришиб бўлмайди.

Европа мамлакатларида эмлаш жараёнлари бошқа мамлакатларникидан анча юқори бўлгани сабабли дунёнинг энг яхши саёҳат нуқтаси сифатида киритиш мумкин, лекин бу етарли эмас. Сабаби узоқ вақтга саёҳат қилиш ҳали тикланмаган.

Covid аниқланмаган саёҳатчилар учун биринчилардан бўлиб, Греция сайёҳларни қарши олди. Лекин пандемиядан олдинги ҳолатдан 19 фоизга камайган ва ташрифлар сони ( -66.6 ) пастлигича қолган.

Испанияга саёҳат қилиш даражаси 77 фоизга пасайиб кетган.

Чехияда  аҳвол янада ёмонроқ (-99 фоиз). Ҳукуматнинг Covid га қарши қатъий чоралари туфайли туризм кескин пасайиб кетди.

Европа бўйлаб саёҳат қилиш талаби кучлироқ бўлса-да, ҳали олдинги ҳолатига қайтиш учун 77 фоизга кўтарилиши лозим.

Шарқий Европа ва баъзи чекка ҳудудларда эмлаш жараёнлари бироз кечикиши кузатилмоқда.

Хитойлик саёҳатчиларнинг йўқлиги ҳам Европа туризмига сезиларли таъсир кўрсатган.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил охирига қадар Европага келиш даражаси олдинги ҳолатдан 60 фоиз камайиши тахмин қилинмоқда.

Саёҳат учун ҳам Европада баъзи чекловларнинг сақлаб қолиниши кўнгилни бироз хира қилади.

ETC (Европа туризм комиссияси) президенти Луис Аранжонинг таъкидлашича, халқаро кириб-чиқишларни таъминлаш учун эмлаш жараёнлари муҳим.

"Қиш ойлари яқинлашар экан, Европа ва ундан ташқарида саёҳат қилиш учун чора- тадбирларни янада кучайтириш керак"лигини ва бу хавфсиз саёҳатни таъминлашини айтди у.

Муниса Абдувоҳидова тайёрлади.