Ўртача ёш энг паст бўлган мамлакат Ирландия (39,6 ёш). Энг юқори кўрсаткич Италияда қайд этилган – 49,1 ёш.

Умуман олганда, сўнгги ўн йил ичида Европа Иттифоқи аҳолисининг ўртача ёши 2,1 ёшга ошди. Бу ўсиш Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг аксариятида кузатилмоқда. Фақат Германия ва Мальтада бу кўрсаткич 0,4 ёшга камайди.

Аҳолининг энг тез қариши Словакия ва Жанубий Кипрда қайд этилган – бу минтақаларда ўртача ёш 4 ёшга ошди. Италияда бу кўрсаткич 3,9 ёшгача, Греция ва Польшада 3,8 ёшгача ва Португалияда 3,7 ёшгача ошди.

Туркия аҳолисининг ўртача ёши 34,4 ёшни ташкил этади. Бу борада Туркия Европада энг яхши кўрсаткичга эга, деб хабар берди oz.inform.kz.