Миссиянинг мақсади — Юпитернинг йўлдошларида ҳаётни таъминлаш учун зарур шароитлар мавжудлигини аниқлаш.

Станция 2031 йилнинг июлида Юпитерга (Ердан 628 млн км) етиб бориши керак. Илмий миссия 2035 йил сентябрь ойида якунланади.

Juice'нинг асосий вазифаси бевосита ҳаётни топиш эмас, балки у пайдо бўлиши мумкин бўлган муҳитни аниқлашдир. Агар Юпитер, газ сайёраси яшаш учун яроқсиз бўлса, унинг йўлдошлари Европа ва Ганимед идеал номзодлардир: музли юзаси остида улар суюқ сувдан иборат океанларни ўз ичига олади — фақат суюқ сув ҳаёт пайдо бўлишига имкон беради.