Олимпиадада 55 та давлатдан 300 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси қизлари олимпиадада 3 та медални қўлга киритишди:

  • Дилдора Маҳкамова — Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси — кумуш медаль,
  • Малика Хожамуратова — Нукус шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль,
  • Настарин Камолова — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль.

Эслатма: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиадасида илк маротаба иштирок этди.