Суҳбат чоғида ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик сўнгги йилларда юқори даражага кўтарилганини қайд этдилар.

Одил Ренауд-Бассо Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтгани билан табриклади ва ЕТТБнинг Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси мақсадларига эришиш борасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.

ЕТТБ делегацияси раҳбари Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар кўламини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунлари бўйича ўзаро қизиқиш туғдирадиган соҳаларда самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.