Гулноза Исмоилова мамлакатимизда гендер тенглиги ва демократик жараёнлар учун эътироф этилган, дея хабар беради Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати.
Маълумот ўрнида, “Аёллар Европаси” мукофотлари Халқаро Европа Ҳаракати ва Европа Аёллар Лоббиси томонидан Европа ҳаракатларининг бир нечта миллий кенгашларининг миллий мукофотлари асосида ташкил этилади.
Мукофот жамиятда ва ҳаётда фаоллиги билан минглаб аёлларнинг овозига айланган, аёллар ҳақидаги мавжуд стереотипларни ўз фаолияти билан ўзгартиришга ҳисса қўшаётган аёллар учун эътирофдир.
Мазкур тақдимот илк бор 2019 йилда турли қитъалардан йиғилган аёллар иштирокида ўтказилган. Шундан буён Европа Иттифоқининг мазкур мукофоти жаҳоннинг барча давлатларидан ишбилармон, билимли ва фаол аёлларни тақдирлаш ва уларни меҳнатини дунё ҳамжамиятига таништириш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.