Сешанба куни кўҳна қитъада Европа Чемпионар лигаси баҳслари бошланганди. Бу ўйинлар натижаси ҳақида биз хабар берган эдик.

Кеча турнир давом этди. Амалдаги чемпион “Реал” Мадридда  Англиянинг “Челси” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба эришди. Иккинчи ўйинда Италиянинг икки жамоаси баҳслашди. Миланда маҳаллий “Милан” “Наполи”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгди.

Бугун Европада футбол байрами давом этади. Европа лигаси ва Европа Конфедерациялар лигаси баҳслари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жамолар ўзаро учрашади:

Европа Лигаси. 1/4 финал.

“Фейеноорд” – “Рома”;

“Манчестер Юнайтед” – “Севилья”;

“Ювентус” – “Спортинг”;

“Байер” – “Юнион”.

ЕКЛ. 1/4 финал.

“Гент” – “Вест Ҳэм”;

“Базель” – “Ницца”;

“Лех” – “Фиорентина”;

“Андерлехт” – “АЗ”