Европанинг футбол ва спорт нашрларида ҳар куни футболчилар трансфери бўйича турли хабарлар босилмоқда.
Transfer markt нашри шу кунгача бундан қайси клуб қанча пул ишлагани ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, “Челси” ўз футболчиларини сотишдан ҳозиргача 221 миллион евро пул ишлаган. Иккинчи ва учинчи ўринда немис клублари – “Лейпциг” (134 миллион евро), “Дортмунд” (108 миллион евро) бормоқда.
Бундан ташқари, “Спортинг” (108 миллион евро), “Вулверхэмптон” (92 миллион евро), “Сассуола” (90 миллион евро), “Милан” (64 миллион евро), “Атлетико” (58 миллион евро), “Вильярреал” (53 миллион евро) ва “Зальцбург” (53 миллион евро) маблағ топган.