Италия Европада коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Буюк Британиядан кейин иккинчи ўринда туради — бир йил ичида пандемия 103 минг нафардан ортиқ италияликнинг ҳаётига зомин бўлди.

Бир йил олдин Бергамо шифокорлари ёрдам сўрашганди. Ломбардия шаҳридаги шифохоналарда вазият қисқа муддатли танаффусдан сўнг жуда кескин бўлиб қолмоқда, деб хабар беради Euronews.

Айни пайтда, Брюсселда инфекциянинг учинчи тўлқини ҳақида гапиришмоқда, бу ерда ҳам вазият ёмонлашмоқда.

“Агар эпидемиологик вазиятга назар ташлайдиган бўлсак, бу жуда қўрқинчли кўриниши аниқ. Биз штаммлардан, айниқса британиядаги касалликдан хавотирдамиз. Инфекциянинг учинчи тўлқини тепага кўтарилмоқда, бу эса эмлаш кампаниясини тезлаштиришимиз кераклигини тақозо этади”, — деди Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Польшада қатъий карантин 20 мартдан кучга киради ва камида 9 апрелга қадар давом этади. “Биз чекловларни бутун мамлакат бўйлаб жорий этмоқдамиз. Ушбу чора-тадбирлар сирасига — савдо марказлари фаолиятига чекловлар, кинотеатрлар, театрлар, музейларнинг ёпилиши, бошланғич мактабда таълим масофадан туриб амалга оширилиши киради”, — дейди Польша соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельский.

Испаниядаги вазият марказий ҳокимиятни Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудудидан ташқари, бошқа мамлакатлардан келадиган саёйҳлар чекловини камида 10 кунга узайтиришга мажбур қилмоқда.

Янги касалланганлар рўйхатининг етти ҳафталик пасайиши аниқланган инфекциялар сонининг кўпайиши билан алмаштирилди.

Парижда реанимация бўлимларидан беморларни эвакуация қилишга уриниш муваффақиятсиз тугади; шифокорлар ҳам, беморларнинг қариндошлари ҳам транспортга қарши чиқишди.

“Биз вирус юқтирганларни аниқлаш, ташхис қўйиш, олдини олиш ва изоляциялаш бўйича кампанияни кучайтирамиз ва у минтақанинг барча бўлимларида ишлайди. Ва агар керак бўлса, карантин жорий этилади”, — деди Франция ҳукумати вакили Габриэл Атталь.

Европа пандемия билан энг кўп зарар кўрган дунёнинг бир қисмига айланди — бир йилда деярли 37 миллион нафар киши вирус юқтирди, 866,5 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди.