“Fur Free Europe” ташаббуси Европа Иттифоқига аъзо 18 давлатда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаролар имзосини тўплади ва пайшанба куни Европа парламентига тегишли қўмиталар томонидан тақдим этилди.
Европа Иттифоқида мўйна ишлаб чиқаришни бутунлай тақиқлаш кўплаб фермер хўжаликлари ёпилишига олиб келиши ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхоналарни мўйнасиз ёки сунъий мўйнали коллекциялар ишлаб чиқаришга ўтишга мажбур қилиши мумкин.
Ташаббус мақсади ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган, бироқ айрим экспертлар Европа Иттифоқининг мўйнали кийимлар бозоридаги муҳим мавқеини ҳисобга олиб, Европа иқтисодий зарар кўриши тўғрисидаги хавотирларни билдирган. Бу хавотирлар асослимикин?