D гуруҳида Франция муддатидан аввал Катарга бориш ҳуқуқини қўлга киритганидан хабарингиз бор. Шундай бўлсада французлар сафарда Финляндияни 0:2 ҳисобида мағлуб этиб, Украинага флей-оффга чиқиш имкониятини яратишди. Сўнгги ўйинда украинлар  сафарда Босния-Герцоговина дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишди.  

G гуруҳида  ўз уйида Норвегияни қабул қилган  Нидерландия  рақибларини 2:0 ҳисобида енгди ва чемпионат финали масаласини ҳал этди. Гуруҳдаги флей-офф йўлланмаси  Туркияга насиб қилди. Турклар Черногорияда 1:2 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар. 

Сўнгги ўйинга қадар барча масала ҳал бўлган Е гуруҳида Бельгия  Уэльсда дуранг ўйнади – 1:1.  Шундай қилиб, гуруҳда Бельгия биринчи, Уэльс иккинчи бўлди. Чехия  3-ўринни эгаллаган бўлса-да Миллатлар Лигасидаги ижобий иштироки туфайли плей-оффда қатнашади.  

Жаҳон чемпионатига Европа қитъасидан 13 та жамоа иштирк этади. Бугунгача уларнинг 10 тасининг номи маълум  — Германия, Дания, Бельгия, Франция, Испания, Сербия, Хорватия, Швейцария, Англия, Нидерландия. 

Қолган 3 йўлланма эгаси икки босқичдан иборат плей-оффда аниқланади. Унда 12 жамоа – Португалия, Россия, Италия, Швеция, Шотландия, Уэльс, Польша, Шимолий Македония, Украина, Туркия, Чехия ва Австрия (Миллатлар Лигасидаги ижобий иштироки туфайли) қатнашади.

Плей-оффга 26 ноябрь куни қуръа ташланади. Ўтиш ўйинлари 2022 йил март ойи сўнгида ўтказилади.