Музокара давомида жорий йил сентябр ойида Европада энг машҳур заллардан бири бўлган Париж филармонияси катта залида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт ўтказиш хусусида келишиб олинди.
Келишувга биноан, мазкур концерт доирасида мақом ва бахшичилик йўналишида 4 та концерт дастурлари намойиши ташкил этилади. Шу каби масалалар муҳокама этилган учрашув ҳар икки томон учун самарали кечди, деб ёзмоқда вазирликнинг ахборот хизмати.