Европа қурғоқчилик мониторингига кўра, қурғоқчилик хафвининг асосий сабаблари сифатида юқори ҳарорат ва май ойидан бери ёғингарчилик миқдорининг камайиши кўрсатилган.
Ноқулай об-ҳаво шароити кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилига салбий таъсир кўрсатган. Энг кўп зарар кўрган маҳсулотлар – маккажўхори, соя ва кунгабоқар.
Шунингдек, дарё ва кўллар сатҳининг пасайиши ҳамда қуриб бориши туфайли электр станцияларида узилишлар кузатилаётир.
Сўнгги кунларда қитъанинг баъзи ҳудудларида кузатилган ёмғир қурғоқчиликни қисман қисқартирган бўлса-да, ёмғирдан кейин пайдо бўлган бўронлар зарар ва талофатларга сабаб бўлган.
Италия шимолида, Франциянинг жануби-шарқида, Венгрия ва Руминиянинг айрим ҳудудларида вазият оғир. Таъкидланишича, ноябрь ойигача ҳаво ҳароратининг мавсумий меъёрлардан юқори бўлиши кутилмоқда.