Германияда таълим муассасалари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. 18 майдан аксарияти тўлиқ ишга тушади. “Биз таълим олувчиларнинг бир-бири билан масофа сақлаб ўтириши учун чоралар кўряпмиз”, дейди Брюсселдаги Сент-Бонифейс институти ўқитувчиси Филипп Рассар.

Францияда эса келаси ҳафтадан бошланғич синф ўқувчилари учун ўқиш бошланади.  Лекин ҳамма ўқувчилар бир вақтда, ёппасига бормайди. Болакайлар кичик-кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда, икки ёки уч сменада ўқитилади.

Руминияда 14 майда фавқулодда ҳолат тугаса ҳам, баъзи карантин чоралари сақланиб қолади. Мактабларда дарс машғулотлари сентябр ойидан бошланади. Ресторан, бар ва йирик савдо марказлари очилишига ҳали руҳсат берилгани йўқ. Аҳоли истаган пайтда уйдан чиқиши ва ниқоб таққан ҳолда жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.

Соҳиба Муллаева тайёрлади.