ТАСС хабарида айтилишича, кўҳна қитъада газ баҳоси тезлик билан ошиб бормоқда. Бундан уч кун олдин, яъни 4 март куни минг куб метр газ 2400 доллардан сотилган бўлса, бугун унинг нархи 3000 долларга етди.
Газ нархининг бундай тез кўтарилишига Украинадаги вазият сабаб бўляпти. Шунинг учун Халқаро энергетика агентлиги – ХЭА Европа мамлакатларига Россия газига қарам бўлиб қолмасликни тавсия этмоқда. ХЭА вакилининг айтишича, кўҳна қитъада бошқа альтернатив манбалар, дейлик АЭСлардан унумли фойдаланиш ҳисобига газ истеъмолини йилиги 50 миллиард куб метрга камайтириш мумкин.