Янгиланган маълумотлар 2-3 ҳафта ичида пайдо бўлади, аммо улар эълон қилинганларидан бироз фарқ қилади.
Евроҳудудда энергия нархининг пасайиши туфайли инфляция секинлашмоқда. Шундай қилиб, июль ойида Евроҳудудда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан нархларнинг ошиши 5,3 фоизни ташкил этди, бу июнь ойига нисбатан 0,2 фоизга паст. Бу ҳақда Европа статистика бюроси (Eurostat) хабар бермоқда.
Агентлик таъкидлаганидек, июль ойида инфляциянинг пасайиши асосан энергия нархининг 6,1 фоизга тушиб кетгани билан боғлиқ.
“Евроҳудуддаги инфляция 2022 йил бошидан буён энг паст кўрсаткич бўлди”, — дейилади ҳужжатда.
Июль ойида нархларнинг энг кўп ўсиши Словакияда – 10,2 фоиз, Хорватияда – 8,1 фоиз ва Литвада – 7,1 фоиз қайд этилди. Тўртинчи қаторда – Австрия – 7 фоиз, кейинги ўринда – Латвия ва Германия. Уларда нархнинг ошиш даражаси – 6,5 фоиз. 2022 йил июль ойидан бери нархлар энг кам ошган давлатлар – Бельгия – 1,6 фоиз, Люксембург – 2 фоиз ва Испания – 2,1 фоиз.
Евростат маълумотларига кўра, Евроҳудудда энг кўп озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари қимматлашди. 2022 йилнинг июлига нисбатан саноат товарлари нархи 5 фоизга, хизматлар 5,6 фоизга ошди, энергия 6,1 фоизга арзонлашди.
Шу билан бирга, Евростат, евроҳудуд иқтисодиёти апрель ва июнь ойларида 0,3 фоизга ўсганини маълум қилди, деб хабар беради korrespondent.net.