Суҳбат чоғида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини, гендер тенгликни ҳамда ОАВ эркинлигини таъминлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва демократик жараёнлар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалаларига, ташкилот лойиҳаларини юртимизда амалга ошириш борасида қилинаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий Мажлисининг ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси билан ўзаро ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани, муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

ЕХҲТ билан иқтисодий ва экологик соҳадаги ҳамкорлик йўналишида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд экани, бу борада янги лойиҳаларни йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, учрашув давомида меҳмонларга айни пайтда Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг бориши, унда «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» ғояси асосида кенг жамоатчиликнинг фикри ва таклифлари инобатга олинаётгани ҳақида маълумотлар берилди.

Келаси йилда тарихда илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси кузги сессиясини унумли ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.