Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - давлатимиз раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов яқинда маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон Президенти томонидан ҳам қабул қилинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.