Ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда мамлакатимиз билан ЕХҲТ ва унинг таркибий бўлинмалари ўртасида конструктив алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.