Аввал хабар берганимиздек? Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари ва кўплаб лойиҳа муаллифлари "EXPO 2020 Dubai" кўргазмасида иштирок этмоқда.

— "Оролдаги боғим" лойиҳаси Орол денгизининг қуриган туби тупроқ-иқлим шароитига мослаштирилган ўсимликлар майдонларини кенгайтириш, ердан фойдаланиш унумдорлигини оширишга қаратилган бўлиб, унда хоҳлаган одам жаҳоннинг истаган нуқтасидан қатнашиб, эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Тақдимотимизни кузатганлар лойиҳадан кўзланган мақсадни қўллаб қувватлади. Кўргазма доирасида Ўзбекистон павильонига келган меҳмонлар "Оролдаги боғим" лойиҳаси иштирокчисига айланди. Хусусан, "Dubai Refreshment“ компанияси раҳбари Саид Муҳаммад ал-Али, ”HollyMan Holdings" ширкати ижрочи директори Юсуф Эл Шейх мазкур лойиҳада фаол иштирок этди, — дейди  Иннoвацион ривoжланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи  Жамолиддин Бобохонов.