Бироқ ушбу маҳсулотни истеъмол қилишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш жуда муҳим.

Амалдаги тартибларга кўра, музқаймоқлар белгиланган савдо нуқталарида сотилиши лозим. Хусусан, юмшоқ (фрезерли) музқаймоқлар фақат стационар савдо жойларида таклиф этилиши керак. Шунингдек, сотувчилар тиббий кўрикдан ўтган бўлиши ва махсус санитар кийимда фаолият юритиши шарт.

Мутахассислар кўча шароитида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда сотилаётган очиқ музқаймоқлардан эҳтиёт бўлишни тавсия этади. Айниқса, белгиланмаган жойларда тайёрланган ёки сақлаш қоидаларига риоя этилмаган маҳсулотлар турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Эриган ва қайта музлатилган музқаймоқларда микроорганизмлар ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Истеъмолчиларга музқаймоқ танлашда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш тавсия этилади:
фақат ишончли ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини харид қилиш;
қадоқланган маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатини текшириш;
музқаймоқнинг -18 даражада сақланганига ишонч ҳосил қилиш;
маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик сертификатлари мавжудлигига эътибор бериш.

Шунингдек, музқаймоқни истеъмол қилишда ҳам меъёрга амал қилиш зарур. Уни жуда тез ейиш томоқ ва тишлар учун зарарли бўлиши мумкин. Энг маъқулимузқаймоқни секин-аста, кичик қисмларда истеъмол қилишдир. Очиқ қоринга ейиш эса ошқозонга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Болаларга музқаймоқ беришда айниқса эҳтиёткорлик талаб этилади. Чунки уларнинг иммун тизими ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлиб, совуқ маҳсулотлар тез-тез истеъмол қилинганда касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, музқаймоқёқимли ва мазали ширинлик. Аммо уни тўғри танлаш, сақлаш ва меъёрда истеъмол қилиш орқали саломатликни асраш мумкин.