Мазкур тадбирнинг Республика Конституцияси қабул қилинган кун арафасида нишонланиши унга ўзгача маъно ва шуур бағишлайди. Зеро, бош Қомусимиз бўлмиш Конституциямиз бизнинг барча ҳуқуқларимиз кафолати. Давлат дастури доирасида эса, болаларнинг, шу жумладан, имконияти чекланганларнинг ижтимоий ҳимояси янада кенгайди ва мустаҳкамланди.

Тадбирда Божхона институтининг бир гуруҳ ташаббускор курсантлари ва ходимлари иштирок этиб, ўқувчиларнинг кўнглини кўтарувчи шеърий ва мусиқали чиқишларни намойиш этишди.

Тадбир сўнгида мактаб ўқувчиларига ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ўқув қўлланмалар туҳфа этилди. Мактаб ўқувчилари томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар, даврага кўтаринки руҳ ва ўзгача завқ бағишлади.

Азиза Шарофиддинова,

Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги 40-мактаб ўқувчиси.