Ўзгартиришлар киритилганидан сўнг, аввал ижтимоий тармоқда юзни таниш функциясига рухсат берган фойдаланувчилар энди идентификация қилинмайди ва бошқа одамларнинг суратлари ва видеоларида пайдо бўлиши ҳақида хабардор қилинади. Facebook ҳисоб-китобларига кўра, ушбу хизматдан аккаунтларнинг учдан бир қисми фойдаланади ва уни ўчириб қўйиш миллиарддан ортиқ “юзни таниб олишнинг махсус шаблонлари”ни олиб ташлайди.
“Ҳар қандай янги технология ҳам фойда, ҳам ташвиш келтиради ва биз тўғри мувозанатни топмоқчимиз. Юзни таниб олиш масаласини бундан энг кўп зарар кўрганлар томонидан узоқроқ ва очиқроқ муҳокама қилиш керак. Биз ушбу жараёнда етакчи фуқаролик жамияти ва тартибга солувчи органлар билан мунозаралар олиб боришда ва ишлашда давом этамиз, — дейилади компания хабарида.
Шу билан бирга, компания ушбу технологиядан “шахснинг юзини таниб олишга рухсат берилганида унинг шаффофлиги ва назоратини таъминлаш” мумкин бўлган иловаларда фойдаланиш устида ишлашни давом эттиради.
“Бугун эълон қилинган ўзгаришлар компаниянинг шахсий идентификациянинг торроқ шакллари фойдасига оммавий идентификациялаш усулларидан воз кечганини англатади”, деди Meta.