"Маълумотлар марказлари ўртасида тармоқ трафигини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган магистраль маршрутизаторларнинг конфигурацияси ўзгариши алоқани узиб қўйган. Тармоқ трафигининг бузилиши бизнинг маълумотлар марказларининг уланишига каскадли таъсир кўрсатди, бу эса бизнинг хизматларимизнинг ишлашини тўхтатишга олиб келди", – дейди мутахассислар.

Facebook, Instagram ва WhatsApp'даги узилишлар  фойдаланувчиларнинг  маълумотларини ошкор бўлишига олиб келмаган.

Facebook, Instagram, WhatsApp ва компанияга тегишли бошқа қатор иловалар фойдаланувчилар учун душанба куни деярли 7 соат давомида ишламади. Узилишлар сабаб ижтимоий тармоқ 5% га ўрнини йўқотди  ва унинг асосчиси Марк Сукерберг деярли 7 миллиард доллар зарар кўрди.