Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

О'Коннелл Ўзбекистонда давлат идоралари очиқлиги ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Aмерика компанияси Ш.Мирзиёевдан мамлакатдаги «Facebook» платформаси ва бошқа платформаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдор.

Бундан ташқари, «Facebook» АТ-мутахассисларини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистондаги ҳар бир қизиқувчи талаба махсус яратилган веб-саҳифа орқали амалиёт ўташ учун ариза топшириши мумкин.