Эронда ўтказилаётган "Fajr Open" халқаро мусобақасида таэквондочиларимиз навбатдаги медални қўлга киритишди. Ортда қолган навбатдаги кун дастури Жаҳонгир Худойбердиев учун омадли келди. 

-54 кг вазн тоифасида иштирок этган вакилимиз 4 та жангни муваффақиятли ўтказиб, финалга йўл олди.

Aфсуски, олтин медал учун кечган баҳсда мезбонларнинг етакчи спортчиси Aмир Муҳаммадга имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, жамоамиз "Fajr Open"" мусобақасида 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритиб турибди. Бундан аввалги баҳсларда Светлана Осипова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова кумуш медалга сазовор бўлган эди.