Ракета Канаверал бурнидаги космодромдан АҚШнинг Шарқий соҳилидаги вақти билан 16:49 да ҳавога кўтарилган. Учириш бир кун аввал кутилганди, бироқ номаълум сабабларга кўра қолдирилди – SpaceX мутахассисларга учишга тайёргарлик кўриш учун қўшимча вақт кераклигини маълум қилди.

Axiom Space хусусий компанияси томонидан ташкил этилган Ах-3 экипажи таркибида италиялик учувчи Вальтер Вилладей, ЕКА астронавти ва Швеция фуқароси Маркус Вандт, шунингдек, коинотга учган биринчи Туркия фуқароси, ҳарбий учувчи Альпер Гезеравчи киритилди. Экипажга NASAнинг собиқ астронавти ва Axiom ходими Майкл Лопеc-Алегрия бошчилик қилади.

Кема станцияга шанба куни, Москва вақти билан тахминан соат 13:15 да етиб бориши кутилмоқда. Экипаж орбитада тахминан икки ҳафта қолади ва бу вақт давомида улар станциянинг илмий ишларида иштирок этади, деб хабар беради ria.ru.