Жорий йилнинг 3-8 ноябрь кунлари математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан (I гуруҳ фанлари) асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичига старт берилди.

Ушбу босқичда республика бўйича 15 937 нафар 9-10-11-синф ўқувчиси иштирок этмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича мазкур босқичда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар:

  • 1-ўрин учун 1,8 млн сўм;
  • 2-ўрин учун 1,2 млн сўм;
  • 3-ўрин учун 0,9 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Жорий йилда ғолибларни рағбатлантириш ва тақдирлаш мақсадида Республика бюджетидан қарийб 3 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 562-сонли қарори билан жорий қилинган бўлиб, ўтган ўқув йилида 2,7 млрд. сўм маблағ йўналтирилган эди.