Ушбу қарорга кўра:

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг республикада фармацевтика биотехнологиялари ва вакцина-зардоб ишини ривожлантириш, маҳаллий иммунобиологик препаратларни яратишга йўналтирилган фаолияти қўллаб-қувватланиб унинг ушбу йўналишдаги асосий вазифалари белгиланади.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ Фанлар академияси Микробиология институтида «Фитовирусология» илмий лабораторияси ташкил этилади.

Ушбу биотехнологик лабораторияларни молиялаштириш манбалари этиб Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.