Тадбирларда жами 600 дан зиёд ишбилармон аёллар ва ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёш қизлар, блогерлар, санъаткорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, молия институтлари вакиллари, хорижлик бизнес экспертлар иштирок этишди. Фаол тадбиркор аёлларнинг нетворкингги (клуб) ҳам вужудга келган.
Лойиҳаларнинг мантиқий давоми ҳамда йил давомида танилган, муваффақиятли бизнес вакиллари орасида энг самарали фаолият олиб борган аёл тадбиркорларни эътироф этиш мақсадида Nest One мажмуасида “AYOL VA BIZNES” GALA AWARDS – 2022 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Йилнинг энг фаол бизнес блогери”, “Аёлларнинг ривожланишига хизмат қилувчи йирик лойиҳалар ташкил этган йил тадбиркори”, “Энг яхши ижтимоий лойиҳалар ташаббускор тадбиркори”, “Энг муваффақиятли оилавий бизнес” ва шу каби 10 та номинация бўйича энг фаол тадбиркор аёллар тақдирланди.