Улар ўз иқтидори ва билим салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳорижий тилларни билиш даражасини такомиллаштириб, турли лойиҳаларда иштирок этган. Натижада улар тенгдошларидан олдин нуфузли халқаро университетлар талабасига айланди. Яна бир қувонарли жиҳати  ушбу академик лицей битирувчиларининг яна 32 нафари имтиёзли дипломга эга бўлди.

Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ўқувчиларнинг битирув маросимида иштирок этиб, уларга тантанали равишда диплом топширди.

Тадбир давомида академик лицей фаолияти, ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишган ректор тўгараклар иши, ўқув хоналари, лабороториялар шарт-шароитлари, таълим муассасасининг моддий-техник таъминот масалалари билан қизиқди.

Академик лицейда ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш даражасини янада ошириш, уларнинг ўзлари қизиққан фан йўналишлари бўйича чуқур билим олишлари учун кенг имконият яратиш борасида ўқитувчиларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганди.

Битирувчилар учун тақдим этилган маданий дастур ҳамда жонажон таълим даргоҳи билан хайрлашув тадбири ёшларни ўз олдиларига қўйган мақсадлари ва қўлларида тутиб турган диплом масъулиятини янада жонлантирди.