Ташриф давомида ректор курсант талаба-ёшлар билан мулоқот қилиб, бугунги глобаллашув шароитида соҳа вакиллари учун нафақат жисмоний тайёргарлик, балки юксак интеллектуал салоҳият ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Учрашувда Амир Темурнинг «Билаги зўр — бирни, билими зўр — мингни енгар» деган ҳикматига алоҳида урғу берилиб, қатъий интизом ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбия топган ёшларгина Ватаннинг ҳақиқий ҳимоячиси бўла олиши қайд этилди.

Шунингдек, ректор факультетда янги ташкил этилган учувчисиз учиш аппаратлари — дронлар ва уларни бошқариш бўйича ўқув-амалий машғулотлар билан яқиндан танишди.

Қайд этилишича, дронлар билан ишлаш кўникмаси бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигида муҳим ўрин тутади.

Ҳамкорлик материали