“Johnsons Controls Arabia (York)” ақлли технологияларга асосланган қурилиш технологиялари, бинолар учун совитиш, иситиш ва вентиляция тизимларини ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, Дубайдаги Бурж Халифа ҳамда Нью-Йоркдаги Эмпайр-стейт-билдинг осмонўпар бинолари, Макка шаҳридаги Каъба биноси ҳамда Мадина шаҳридаги Набавий масжиди каби дунёдаги юзлаб йирик иншоотларда ушбу компаниянинг тизимлари ўрнатилган. Шунингдек, компаниянинг Арабистондаги Қирол Абдуллоҳ иқтисодий шаҳрида 200 квадрат/километр майдонда жойлашган, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида York маркаси остида кондиционерлар ишлаб чиқарилади.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Фарғона вилояти ҳудудида ҳамкорликда инвестицион ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.
Фарғонада барпо этилаётган Экошаҳар учун энергия сарфини 25-30 фоизга қисқартиришни кўзда тутган комплекс энергия тежамкорлиги тизими жорий этиш лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Яқин даврда Фарғона вилояти делегациясининг Қирол Абдуллоҳ иқтисодий шаҳридаги Johnsons Controls Arabia корхонасига ташрифини ташкил этиш ҳамда музокараларни навбатдаги босқичда давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.