Мутахассислар дастлаб Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб, бу ердаги ўқув ва амалиётнинг олиб борилиши, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда амалиёт хоналаридаги дастгоҳлар ва уларни ишлатилиш жараёнлари билан танишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Фарғона шаҳридаги «Азия Фергана» меҳмонхонасига ташриф буюрди. Улар меҳмонхона фаолияти, у ердаги шароитлар билан танишиб, келгусидаги режалар бўйича фикр алмашди. Куннинг иккинчи ярмида Марғилон шаҳри ва Риштон туманларида ташкил этилган «Ёдгорлик» масъулияти чекланган жамияти, «Ҳунармандлар», «Кулолчилар» марказлари фаолияти билан танишилди.
Мутахассислар билан келгусида мономарказда манзарали дарахтлар етиштириш, уларга ишлов бериш ҳамда ландшафт дизайн соҳасида мутахассислар тайёрлашга келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.