Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонли қарори барча курашчи полвонларимиз учун чинакам имконият ва куч-ғайрат берди. Уўбу қарор қабул қилинганидан сўнг миллий спортимиз бўлган курашни ривожланиш йўлида одим қадамлар ташланмоқда.
Қарорда белгиланганидек, кураш бўйича нуфузли мусобақаларни ташкил қилиш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш, ушбу спорт турини оммалаштириш энг долзарб масалалар сирасига киритилди.
Жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида кураш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тақвим режасига киритилган йилнинг дастлабки мусобақаси яъни катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионат гиламига барча вилоятлардан саралаб олинган полвонлар (эркаклар: 60,66,73,81,90,100,+100), (аёллар 48,52,57,63,70,78,87,+87) чиқадилар.
Ҳозирда республикамиз полвонлари ушбу нуфузли чемпионатга тайёргарлик машғулотларини ўз вилоятларида олиб боришмоқда.