Азизбек Абдуллаев 2020 йилдан шу кунга қадар вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи  ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Фарҳоджон Абдиллазов Мўйдинович Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли буйруғи билан Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Фарҳоджон Абдиллазов 2018 йилдан шу кунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келаётган эди.