Танловнинг очилишида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймоновлар ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш борасидаги муҳим вазифалар ҳақида сўз юритиб, бу борада тарғиботчиларнинг ўрни хусусида сўз юритди. Барча иштирокчиларга омад тилашди. 

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартда қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятдаги 959 та умумтаълим мактабларида  ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи фаолият кўрсатмоқда.  Улар маданий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган танловда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 38 нафар тарғиботчи иштирок этди. Уларнинг 8 та йўналиш бўйича маҳорат ва салоҳиятлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Бувайда туманидаги 50  ҳамда Ўзбекистон туманидаги 4-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари Наргиза Ўринова ҳамда Шаҳноза Мелиева ғолиб чиқиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.