Бу йил Фарғона шаҳрида жами майдони 30 минг квадрат метр бўлган ИТ-Парк ишга туширилди. Яқинда Қувадаги 1-сонли техникумда “ИТ-кластери” фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур кластерда йилига 100 нафар ёшлар дастурлаш, робототехника, график дизайн ва хорижий тилга ўқитилади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилидан Қува тажрибаси асосида яна 16 та туманда 1 тадан техникумда бундай кадрлар тайёрлашни бошлаш топширилди.

Фарғона шаҳрида IT-Парк университети, Марғилонда INHA университетининг филиали очилиб, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва дастурий муҳандислик йўналишларида йилига 1 минг нафар талабани ўқитиш йўлга қўйилиши белгиланди.