Шу орқали харажатлар учун А.Б.дан 5.535 АҚШ доллари олади, оқибатда берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.