Ислом Мадаминов 1992 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. У Фарғона политехника институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиянинг «ИСМА» менежмент олий мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери (бошқарма бошлиғи) сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.