Иштирокчилар дастлаб журналистлар Фарғона вилоят давлат архивида давлат сақловидаги архив хужжатлари ва фотокўргазма билан танишди. Фарғона вилоят давлат архиви директори Д.Маллаев давлат архивида ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Шундан сўнг архивида ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни, ҳужжатларни реставрация қилиш лабораторияси ҳамда ҳужжатларни таъмирлаш жараёни, таъмирлашда ишлатиладиган хом-ашёлар ва дастгоҳлар билан таништирилди.
Тадбирда “Асакабанк” АЖ банки Фарғона вилоят филиалида давом эттирилди. Идоравий архивда давлат архивлари ходимлари ҳужжатларни жамланиши ва сақланиши буйича ахборот бериб, ҳужжатларга илмий-техникавий ишлов бериш жараёни юзасидан маҳорат-дарси ташкил этди.
Журналистлар медиатур давомида Марғилон шаҳар давлат архивида тарихий ҳужжатлар асосида ташкил этилган фотокўргазма ҳамда архив иши ва иш юритиш ишлари билан танишди.
Анжуман якуний қисмида Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ю.Камоловнинг давлат архивлари ва идоравий архивларда архив иши ва иш юритиш ҳолати юзасидан ахбороти тингланди.
Таъкидлаш жоизки, архив ишини ривожлантиришда Интернет тармоғидан фойдаланишнинг техник имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида ўтган йил давомида, вилоят давлат архивларида ҳужжатларнинг сақловини таъминлашга оид замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жами 34 та техник жиҳозлар сотиб олинган, бу мақсадларга жами 196 миллион 629 минг сўм маблағ сарф этилган.
Вилоятда архив иши ва иш юритиш соҳасини янада ривожлантириш юзасидан Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси таклифи билан Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Мазкур чора-тадбирлар режаси доирасида вилоятдаги 34 та бошқарма ва унинг тизимидаги 500 дан ортиқ шаҳар ва туман ташкилотларда архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказилди. Олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ташкилот рахбарларига огоҳлантирш хатлари юборилди.
Шунингдек, 34 та бошқарма ва унинг ҳудудий тизимларида фаолият юритаётиган архив иши ва иш юритишга масъул ходимларига ўқув семинарлари ташкил этилиб, семинар доирасида иш юритиш бўйича муҳим ҳужжат хисобланган йиғмажилдлар номенклатураси ишлаб чиқилиб, вилоят эксперт текширув комиссияси рўйхатидан ўтказиб берилди.
Бундан ташқари вилоятда ташкил этилган “Архив иши, иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича” 40 соатлик махсус ўқув курси томонидан шу кунга қадар вилоятда фаолият юритиб келаётган ташкилот, корхона ва муассасаларининг 3600 дан зиёд архив иши ва иш юритишга масъул ходимларини малакаси оширилиб, уларга тегишли тартибда сертификатлар ва архив иши ва иш юритиш бўйича услубий қўлланмалар берилди.
Ўтган йил давомида вилоят архив муассаларига жами 35370 та (давлат архивларига 20 213 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 15 157 та) ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган, (2019 йилда 32 400 та), шундан 31700 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат этган. Архив ҳужжатлари асосида 33170 та сўровлар ижроси бажарилган.
Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архив муассасаларига 2021 йил давомида архив муассасаларига my.archive.uz портали орқали жами 2077 та жисмоний шахсларнинг ижтимоий сўровлари келиб тушган бўлиб, 1748 таси ижроси таъминланишига эришилди.