Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

"Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ҳусан Мамажонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу кунга қадар Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

52 ёшли Ҳ. Мамажонов 1993 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, тиббиёт тизимида турли вазифаларда, хусусан, вазирликнинг Фарғона вилояти бўйича соғлиқни сақлаш бошқармасида Назорат инспекцияси бошлиғи, шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимларида ҳам ишлаган" дейилади хабарда.