Ташриф доирасида Фарғона вилояти делегацияси Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Дмитрий Ионин билан музокаралар ўтказди.

Свердловск вилояти губернатори резиденциясида бўлиб ўтган учрашув давомида томонлар Фарғона ва Свердловск ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, дизайнер ва IT-технологияси, маданият ва туризм соҳаларини ривожлантиришда ҳамда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар борасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари икки вилоят раҳбарлари бошчилигида белгилаб берилган «йўл харитаси» дастуридаги ишлар самарадорлиги борасида ҳам суҳбатлашдилар.

Шунингдек, Екатеринбург шаҳрида Республика Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Олег Александрин билан ҳам Фарғона вилояти ва Екатеринбург шаҳри ўртасида тиббиёт туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган масалалар кўриб чиқилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Учрашувлар давом этади.