Муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 27 турдаги тиббий жиҳозлар, жумладан, қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган мультиспирал компьютер томографияси, 2,2 миллиард сўмлик замонавий рентген-диагностика ускунаси, 2 миллиард сўм қийматидаги гемодиализ, видеогастроскоп ва видеобронхоскоп аппаратлари олиб келиб, ўрнатилди.
Келгусида бу ерда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, жумладан, юрак-қон томирларини стентлашни йўлга қўйиш, компьютер томограф ва замонавий рентген аппарати ёрдамида беморларга юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.