Марказ Фарғона водийсидаги чегара олди ҳудудлар салоҳиятини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш учун майдон сифатида фойдаланилади. Шунингдек, ёшлар ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, янги билимлар бериш ҳамда мулоқот ва мунозара муҳитини яратиш учун хизмат қилади.
Бағрикенглик марказини ташкил этиш «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Қирғизистон ва Тожикистоннинг қатор жамоат ташкилотлари иштирокида «Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик йўлида трансчегаравий ва соҳалараро мулоқот» лойиҳаси доирасида назарда тутилган.