Қайд этилишича, 24 октябрь соат 8:00 ва 15:00 оралиғида 1 510 515 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 66,1 фоизини ташкил этади.

Фар-она вилоятида ташкил этилган 1 203 та сайлов участкасида сайловчилар рўйхатига жами 2 миллион 284 минг нафардан зиёд аҳоли рўйхатга олинган. Ушбу сайловчиларнинг 724 562 нафарини ёки умумий сайловчиларнинг 31,7 фоизини ёшлар, 1 104 409 нафарини ёки 48,34 фоизини эркаклар, 1 180 110 нафарини ёки 51,66 фоизини аёллар ташкил қилади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Округ сайлов комиссияси маълумотига таяниб.